G'afur G'ulom, Oybek, Abdulla Qahhor, Mirtemir, Maqsud Shayxzoda, Said Ahmad, Erkin Vohidov, Rauf Parfi, Tohir Malik, Mirpo'lat Mirzo kabi taniqli shoir va yozuvchilarning asarlarini ko'p bor o'qigansiz. Iste'dodli yozuvchilarimizdan biri...
Ўзбектош Қиличбекнинг ҳикоялари ҳақида кўп ва хўп гапларни айтиш мумкин. Ҳикояларининг энг муҳим фазилати — тил, услуб, ифоданинг ўзига хослигидир, чиндан-да, бошқаларникига ўхшамайди, эргашиш тақлидчилик сезилмайди, йўқ — бу энг...
Мазкур асарда она-юртга садоқат, меҳр-муҳаббат, тинчлик деб аталмиш улуғ неъматга шукроналик, ҳаётдаги қувонч ва армонлар бир инсон тақдири орқали қаламга олинган. Муаллиф, инсон аввало, эзгу фазилатларга интилмоғи керакки, нопок йўллар билан...
Арно Гайгер 1968 йилда Брегенц (Австрия)да туғилган, австриялик истеъдодли замонавий ёзувчилардан бири. Унинг кўплаб ҳикоя, қисса ва романлари чоп этилган бўлиб, турли мукофотлар билан тақдирланган.2011 йилда нашр этилган «Қувгиндаги кекса...
Она тарихимизга назар ташларканмиз, унда не-не улуғ инсонлар, алломалар ўтганлигига гувоҳ бўламиз. Таниқли ёзувчи Асад Дилмурод қаламига мансуб мазкур роман худди шундай машҳур шахслардан бири – Паҳлавон Муҳаммад ҳақидадир. Адиб ўз...
Тасаввуфона фалсафий қарашларга йўғрилган мажоз тили бадиий асар моҳиятини ёритишга хизмат қилади, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш хусусида теран фикр юритишга ундайди. Ана шу ҳақиқатга суянган таниқли адиб Асад Дилмурод шундай тил орқали...
Мазкур китобда жамланган ҳикоялар ва эсселар узоқ, йиллик серзаҳмат ижодий изланишлар самарасидир. Ҳикоялар сизни қадим дунёни тасаввуфий тимсоллар, мажозий тил ва ўзига хос поэтик тасвир воситасида теран идрок қилиш ва тушунишга чорлайди....
Шоир ва ёзувчи Боқий МИРЗОнинг бу асари камолотга, ҳаётдан завқ-шавқ, маънавий озуқа олишга интилаётган ёшлар ҳаёти, психологияси – хато ва камчиликлари, адашишлари, уларни тўғри йўлга етаклаган сабрли, ақл-заковатли дўстлар ҳақидадир. Китоб...
"ТИЛЛАФУРУШ" романи ёзувчи Боқий МИРЗОнинг биринчи йирик насрий асари сифатида «БЕГОЙИМ» газетасида босилгандан кейин мухлислари янада кўпайди. Сабаби асар ҳаётий воқеалар асосига қурилган. Бойлик туфайли икки аёл ўртасида пайдо бўлган низо ва...
"Тиллафуруш" романининг 2- китобида қаҳрамонлар ўртасида кураш давом этади. Тўғри йўлдан адашган, замоннинг энг қайноқ тушунчаларини ўзида шакллантира олмаган, бойлик ва кибру ҳавога ружу қўйганлар азоби, бошга тушган кўргуликлари ҳаётий...
УМР – ВАҚТдан олинган улушдир. Ўлчови – У билан бирга бўлиш муддати ҳисобланади. Бебаҳо хазина ёки қадрсиз жараёнга айлантириш ҚАЛБ ва НИЯТга боғлиқ, Сиз фақат Аллоҳга ишонинг!…Хато қилган одам пешонаситошга қаттиқроқ урилса,...
Шоир ва ёзувчи Боқий Мирзонинг ушбу асари қаҳрамони ҳаёт машаққатлари, руҳий изтиробларни матонат билан енгиб, ўз йўлимни топдим, деганда умр маъносини хато ўйлаганини тушуниб қолади. Туғилиш ва яшашдан мақсад – зўравонлар қўлида ўйинчоқ...
Насрда баракали ижод қилаётган Боқий МИРЗО қўлингиздаги китобига кейинги йилларда яратган қиссалар, эсселар ва ҳикояларини жамлаган. Ёзувчи ҳаётни ўзига хос идрок қилади, дунёга келишдан мақсад эътиқод ва истеъдодини намоён қилиш учун Аллоҳ...
Қадри баланд, азми улуғ инсон. Бахт билан қўл ушлашиб, тинчлик, соғлик, бойлик, қувонч, садоқат, муҳаббат ва давлат келиб уйингизга меҳмон эмас, бир умрлик мезбон бўлиб қолсин. Меҳр бериб, миллатимизнинг саховатли, сахий инсони қилиб сизни вояга...
Илк дебют роман бўлишига қарамай ушбу асарнинг катта муваффақиятга эришиши муаллифни ҳам ҳайратга солди. Икки кун ичида босмадан чиқарилган роман ниҳоятда қисқа вақтда шуҳрат қозониб, дунёнинг 14 та тилига таржима қилинди ва Лондонда...
Виктор Гюгонинг асарлари ХХ асрнинг эллигинчи йилларидан бошлаб ўзбек тилига таржима қилина бошланган. Ушбу китоб Виктор Гюгонинг ўзбек тилида чоп этилаётган илк тўпламидир…
Мазкур асарда инсон қалбининг бебаҳо гавҳари бўлмиш муҳаббат умр дафтарининг зарварақларида сайқалланиб туриши, унинг бебаҳо кечинмалари қаҳрамонни етакловчи, йўл кўрсатувчи битмас-туганмас куч ато этиши мумкинлиги ҳамда вафо-садоқат ҳаётий...
Mutaxassisligi texnolog bo'lgan Gulora Ismoilova yozuvchilikka da'vo qilmasa-da, ko'rgan-kechirgan voqea-hodisalari qog'ozga tushirilgan ushbu mo''jazgina kitobcha Siz aziz o'quvchilarni ham befarq qoldirmaydi, degan umiddamiz.
Gulsara Ibodulla asarlari o'zining hayotiyligi, samimiyligi bilan qadrli. Yozuvchi bezanish, bejab-bo'yashlarga intilmasligi bilan muxlislari qalbiga chuqur kirib bora oladi. Haqqoniy, o'ziga zarracha yolg'onni yuklamagan mazkur tahlil-tasvirlar...
Kitobda, Gulsara Ibodullohning boshidan kechirgan voqea-hodisalari, ruhiy kechinmalari jamlangan. Ushbu hayotiy hikoyalarda adolat, iffat, or-romus, halollik va vijdonlilik qalamga olingan. Muallifning turmushning turli xil qiyinchiliklari va...
Дадахон Нурий тинчимас адиб, у она юртимиз сарҳадлари, дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб ижодий саёҳатлар қилган. Шунинг натижаси бўлмиш ёзувчининг сафарнома асарлари мазкур сайланма асос қилиб олинди.
Ёзувчи, публицист Дадахон Нурийнинг ушбу китобида адабиётимизнинг улуғ салафлари – меҳрибон ва мушрик устозлар муҳаббати билан эсланади, ўзига хос завқ, шавқ билан тасвирланади.
Dadaxon Nuriy serqirra ijodkor: dastlab kompozitor hamda talabchan murabbiy Evgeniy Shvarsdan bir necha yil davomida musiqa sabog'idan dars olib, domlaning umidli shogirdlaridan hisoblangan. So'ngra badiiy ijod sirlarini benazir so'z ustasi...
Атрофингда сен билан дардлашадиган, умуман мулоқот қиладиган кимса йўқ, гўё оламда фақат якка ўзинг ва бир қанча жониворлар. Барча ташвишлару кулфатларга фақат шу жониворларгина гувоҳ. Орзу-хаёллар, изтироблар, соғинч ҳисси сени сира тарк...
Atrofingda sen bilan dardlashadigan, umuman, muloqot qiladigan kimsa yo'q, go'yo olamda faqat yakka o'zing va bir qancha jonivorlar. Barcha tashvishlar-u kulfatlarga faqat shu jonivorlargina guvoh. Orzu-xayollar, iztiroblar, sog'inch hissi seni...
Afrikalik yozuvchi Jeyms Ngugi bir-biridan qiziqarlisarguzashtlarga boy ushbu romanida oq tanli mustamlakachi Xaulends, qora tanlizamindor Jakoba hamda kambag‘al kishi Ngoto oilasi misolida o‘z yerlari uchunvaqtida jon koyitmagan, qayg‘urmagan...
Yosh ijodkor Dildora Toshevaning nasrdagi urinishlarida izlanish, harakat, o'ziga xoslik bor. Tengdosh o'quvchilar uchun tarbiyaviy ahamiyatga ega. Dildoraning mazkur kitobchasi yosh o'quvchilarga manzur bo'ladi, degan umiddamiz.
Жаҳонгир Холмирзаев машҳур ёзувчи, буюк адиб Шукур Холмирзаевнинг фарзанди. Ушбу тўпламдан Жаҳонгир Холмирзаевнинг ҳикоялари, эсселари ҳамда қиссалари ўрин эгаллаган. Уларда ёшларимизнинг бугунги ҳаёти, маънавияти, орзу ва интилишлари қаламга...
Ушбу китоб сурхондарёлик машҳур кўз доктори, умри давомида минглаб кишиларнинг кўзига нур бағишлаган олижаноб инсон Тошпўлат Валиевнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида. Китобни ўқигач, ҳозирги кунда фарзандлар, дўсту ёронлар даврасида умргузаронлик...
Jahon mumtoz adabiyotining darg'alaridan biri, buyuk fransuz adibi Jyul Vern (1828 – 1905) tengi yo'q sarguzashtnavis, o'z zamonasidan ilgarilab ketgan betimsol fantast edi. Mana, qariyb bir yarim asrdirki, Vern asarlarining oddiy va...
"Ватан омон бўлсин!" номли мазкур тўплам орқали мустақиллик ҳимоясида мардларча ҳалок бўлган қаҳрамонлар ҳақида «Ватанпарвар» газетасида чоп этилган қисса ҳамда мақолалардан иборат. Барча тоифадаги ҳарбий хизматчилар ва ёшларни мустақилликни...
Азиз ўқувчи! Ушбу китобим орқали яна сиз билан учрашиб, диллашиб, сирлашиб турганимдан беҳад мамнунман. Ёзганларимни яна Сизнинг ҳукмингизга ҳавола этгим келди. Бу гал Сизга воқеий ҳикоялардан иборат тўпламимни тақдим этаяпман....
Асосан воқеий ҳикоялардан ташкил топган мазкур тўплам ижодкорнинг кўп йиллик ижоди самарасидир. Ҳаёт синовлари, инсон иродаси, шукр ва ношукрлик, туйғулар ва ақл тарозиси, одамийлик фазилатлари ҳақидаги ҳикоялар билан адиба ўқувчилар меҳрини...
Asosan voqeiy hikoyalardan tashkil topgan mazkur to'plam ijodkorning ko'p yillik ijodi samarasidir. Hayot sinovlari, inson irodasi, shukr va noshukrlik, tuyg'ular va aql tarozisi, odamiylik fazilatlari haqidagi hikoyalar bilan adiba o'quvchilar...
To'plamda muallifning uzoq yillik ijodiy izlanishlaridan namunalar jamlangan. To'plamdan joy olgan «Tojimahaldagi muhabbat» hikoyasida «Tojimahal» qasrini bunyod etishda bosh-qosh bo'lgan Jahon Oro begim haqida so'z boradi. Tojimahal...
Замонамиз қаҳрамони ким?Уни қайдан излаш керак?Унинг бугунги қиёфаси қандай бўлиши лозим?Бу каби қўшқават саволлар кўпдан бери ёзувчиларимизни ўйлантириб келаётгани бор гап.Қаҳрамон деганда ақл бовар қилмас мардлик намуналарини кўрсатган,...
Муаллифнинг мазкур қиссасида бизнинг «кеча»миз моҳирона баён этилади. Бугуннинг тафти билан қалбларга илиқлик улашилади.Асардан «Кундуз»имиз ва эртамиз қандай бўлиши ўзимизга боғлиқ экани ҳам англашилиб туради.Кеча ва бугун сабоқлари келажак...