Халқнинг ўлмас руҳи
2.75 из 5, отдано 18 голосов
Таниқли адиб, таржимон ва мунаққид Отаули (Раҳимжон Отаев) насрий достонлар, қиссалар ва ҳикоялардан ташқари «Бир асар таҳлили» рукнидаги кўпгина танқидий бадиаларнинг ҳам муаллифидир.Отаулининг «Алпомиш» достони таҳлил қилинган ушбу асари 1999 йилда ёзилиб, шоҳ асарнинг минг йиллик тўйига тўёна сифатида муаллифнинг ўзи Ўзбекистон радиосида ўқиган эди. Бадиа 2007 йилда «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган, энди эса алоҳида китобча сифатида нашр этилмоқда. Аминмизки, мазкур бадиа «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» юзжилдлигининг биринчи жилди сифатида яқиндагина қайта нашр этилган бош достонимизнинг бадиий-эстетик моҳиятини англаб етишда сизга беминнат кўмакдош, энг оламшумул асаримизга эса ишончли йўлдош бўла олади.
-
Категория: зарубежная классика
-
Правообладатель: Kitobxon
-
Возрастное ограничение: 0+
-
ISBN: 978-9943-27-726-7
-
Легальная стоимость: 142.45 руб.
Читать книгу «Халқнинг ўлмас руҳи» онлайн: