Низомий Ганжавий. Хамса

Шайх Ганжавий. Низомий Ганжавий. Хамса
Шайх Ганжавий. Низомий Ганжавий. Хамса
3.7 из 5, отдано 10 голосов
Буюк Озарбайжон шоири ва мутафаккири Жамолиддин Абу Муҳаммад Илёс бин Юсуф бин Закий мутахаллус ба Низомийнинг «Хамса»си мумтоз адабиётда шу номли илк рамзий достонлар мажмуасидир. Мазкур асарга беш юзга яқин назиралар боғлангани унинг бебаҳо ижодий дурдона эканлигидан далолатдир. Ундан илҳомланиб Амир Хисрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва Муҳаммад Фузулий каби буюк сўз мутафаккирлари ўз «Хамса»ларини яратдилар. Шоир Олимжон Бўриев Низомий Ганжавий «Хамса»сини Душанбе «Ирфон» нашриётида (Низомий Ганжавий «Куллиёт дар панж жилд») 1982- 1984 йиллар бешта алоҳида китоб ҳолида нашр этилган мукаммал матнидан таржима қилди.Бунгача Олимжон Бўриев таржимасида форс мумтоз адабиёти дурдоналари ҳисобланмиш Абдураҳмон Жомийнинг «Ҳафт авранг», Насафийнинг «Баҳориёт», Ҳофиз «Ғазаллар девони» ва «Чор китоб» асарлари нашр этилган. Муаллифнинг «Амир Темур», «Маснавийи нур», «Маънавият гултожи», «Жалолиддин жасорати», «Замахшарийнома», «Устознома» асарлари назмхонлар эътиборини тортган. Шоирнинг «Шоҳнома» эпопеяси нашрга тайёрланмоқда. Низомий Ганжавий «Хамса»сининг ўзбек тилига таржимаси улуғ шоирнинг 875 йиллик тўйига мутаржим армуғонидир.
  • Категория: зарубежная классика
  • Правообладатель: Kitobxon
  • Возрастное ограничение: 0+
  • ISBN: 978-9943-4645-7-5
  • Легальная стоимость: 723.23 руб.

Читать книгу «Низомий Ганжавий. Хамса» онлайн:

Комментарии ():

Вам также может понравиться:

Оставайтесь на связи

Будьте в курсе новостей о выходящих книгах, подпишитесь на нашу еженедельную рассылку:
© 2011-2024. Your Lib. All Rights Reserved.