Ёзувчи ва публицист, жамоат арбоби Нурали Қобулнинг «Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача» роман-памфлети “Asaxiy books” лойиҳаси доирасида чоп қилинган эди. Мазкур асарнинг иккинчи китобида ҳам сизни қизиқарли воқеалар, мулоҳазалар кутмоқда.
Суиқасд деганда биз бир кишининг бошқа бировнинг жонига қилган жабрини тушунамиз. Бироқ бир инсоннинг инсонлик шаън-шарафи, ҳурмат эътибори, ҳақ-ҳуқуқи, қадр-қиммати ва моли жонига тажовуз этилганда лоқайдларча бефарқ қараб турмоқ ёки ана шу...