Беҳзод Фазлиддиннинг ушбу китобини ўқиб, ҳаётнинг ўзи гўзал бир шеъркитоб, кутган – кутмаган кунларимизнинг бари сирга йўғрилган шеърлардир, деган ўй кўнглингиздан кечса, ажаб эмас. Шеър юрак ва руҳ, туйғу ила фикр осон топишган оний...
Ушбу китобга Беҳзод Фазлиддиннинг Ватан, табиат, ота-она, ёшлик, бахт ва муҳаббат мавзусидаги шеърлари жамланди. Китоб барча сўз мухлислари учун ўзига хос туҳфа бўлишидан умидвормиз.