Саодатга элтувчи билим, 2 китоб
3.75 из 5, отдано 26 голосов
Инсон бу дунёга бир марта келади ва у табиатан бахт-саодатга интилиб яшайди. Китоб шу мақсадни рўёбга чиқармоқчи бўлган инсон ҳаётда қандай яшаши кераклиги хусусида- ги қонун-қоидалар ҳақида ҳам баҳс юритади. Китобхонларнинг аксарияти ҳар бир комилликка интилувчи шахс ким бўлишидан, қайси илмни эгаллашга киришишларидан қатъи назар, ишни барча билимлар пойдевори бўлмиш мазкур китобни ўрганиб чиқишдан бошласа, мақсадга мувофиқ бўлур эди, деб ҳисобламокдалар.Ушбу китоб дунёвий, диний билимларни ўрганаётганлар — олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, лицей, академик лицей, коллеж, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва муаллимлари ҳамда диний таълим олаётган барча илми толиблар ва мударрисларга «Маънавият асослари», «Ахлоқшунослик», «Диншунослик», «Маданиятшунослик», «Ҳуқуқшунослик», «Фалсафа», «Педагогика», «Социология», «Ўзбекистон тарихи» ва бошқа ижтимоий, гуманитар фанларни ўрганувчилар учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланмаси сифатида тавсия этилган.Шунингдек, бу қомусий дидактик асар жамиятимизнинг барча қатламлари, ёшлар ва катталар — кенг китобхонлар оммасига ўзларининг ижтимоий, маданий, руҳий ва маънавий дунёқарашларини янада кенгайтиришлари учун дастлабки манба бўлиб хизмат қилади.
Читать книгу «Саодатга элтувчи билим, 2 китоб» онлайн: