Булоқчанинг сафари
3.2 из 5, отдано 14 голосов
Ҳозирги замон Эрон болалар адабиётининг таниқли вакили Фаридун Амузода Халилий болаларга атаб ёзилган «Ўтин», «Имтиҳон кунлари», «Уч ой каникул», «Бувим бизникида меҳмон бўлган кеча». «Дадамнинг велосипеди», «Булоқчанинг сафари», «Сулаймон шаҳрига сафар», «Икки дона пишмаган хурмо», «Қарагайзорлардан нарида» ва катта ёшдагилар учун ёзилган «Эски қилич» тўпламлари учун турли мукофотлар соҳиби бўлган. Жумладан, унинг «Булоқчанинг сафари» номли ҳикоялар тўплами «Суруши жавонон» ҳамда «Кайҳони бачагон» журналлари томонидан «Йил китоби» сифатида тан олинган ва «Ўтин» ҳикоялар тўплами учун ЮНИСЕФ ташкилотининг махсус совринига, асарлар тўплами учун турли ташкилотларнинг «Олтин ой» ва «Олтин лавҳа» мукофотларига сазовор бўлган.Фаридун Амузода Халилий 2008 йили адабий ва маданий соҳалардаги фаолияти ҳамда хизматлари учун Эрон Ислом Республикаси Маданият вазирлиги томонидан «Биринчи даражали санъат ордени» билан мукофотланган.
-
Категория: книги для детей
-
Правообладатель: Kitobxon
-
Возрастное ограничение: 0+
-
ISBN: 978-9943-330-72-6
-
Легальная стоимость: 143.18 руб.
Читать книгу «Булоқчанинг сафари» онлайн: