Суюклигим
3.1 из 5, отдано 11 голосов
Мазкур дилнома ёшларимизга ибрат бўларли покиза, гўзал муҳаббат ҳақидадир. Шарқ мумтоз адабиётида ижодкорлар тез-тез мурожаат килиб турувчи нома жанри мавжуд. Ушбу жанр маснавий шаклида ёзилиши, ҳажман чекланмаганлиги, шунингдек, ёрга бўлган оташин ҳисларни кенг изҳор қилиш имконияти нуқтаи назаридан ҳам бошқа ғазал, мураббаъ, мусамман, мусаддас, мустазод жанрларидан ажралиб турган. Мазкур анъанавий жанрнинг замонавий адабиётимизда ҳам янгиланган ҳолда фойдаланилиши қувочли ҳолдир. Асар муаллифи нома жанридаги асарлар билан яхши танишлиги сезилиб турибди.Уларни бугунги жамият кайфиятидан келиб чиққан ҳолда адабиётимизга татбиқ этганлиги таҳсинга лойик.Абдурауф Бахмалийнинг «Суюклигим» дилномаси ҳарбий хизматга чақирилиб, ўз тенгдошлари билан муддатли хизматни ўтаётган Даврон исмли йигитнинг севгилиси Зебога юборган мактублари ва кундалигига ёзган бадиаларидан иборат.
-
Категория: книги о приключениях
-
Правообладатель: Kitobxon
-
Возрастное ограничение: 0+
-
ISBN: 978-9943-350-89-2
-
Легальная стоимость: 99.04 руб.
Читать книгу «Суюклигим» онлайн: