Ландшафтли қурилиш
3.5 из 5, отдано 10 голосов
Дарсликда Ландшафтли қурилиш фанининг назарий қисми бўйича маърузалар ўтказиш бўйича тавсиялар келтирилган. Дарсликдаги маълумотлар фаннинг барча назарий аспектларини қамраб олган.Дарсликда ландшафт ҳақида тушунча, ер шарининг ландшафтли муҳити, унинг морфологияси, структураси ва ландшафт компонентлари ва уларни юзага келтирувчи омиллар, ландшафт компонентларини геологик структураси, иқлим, гидросфера ва эдафик омилларни ландшафт шакллантирувчи роли, ўрмон ландшафти ва унинг рекреацион аҳамияти, ўсимлик ва хайвонот дунёсининг ландшафтдаги роли каби маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари дарсликда ландшафтли қурилиш тарихи, замонавий ландшафтшунослик, унинг анъаналари, ландшафтли қурилишида дарахтлар ва буталар композицияси, ландшафт композицияси воситалари, пейзаж композицияси, ландшафт объектларини лойиҳалаштириш, уларни лойиҳа олди баҳолаш, шаҳарсозликда ландшафтли қурилиш, сув хавзалари ва йўл чеккаларида ландшафтли муҳит шакллантириш каби ландшафтли қурилиш фанининг муҳим жиҳатлари очиб берилган.Ушбу дарслик Республикамиз қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари ва коллежларининг ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш, архитектура-қурилиш ва биология йўналишлари талабалари ҳамда ўрмон хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш-ободончилик мутахассислари учун мўлжалланган.
Читать книгу «Ландшафтли қурилиш» онлайн: