Ой ва сариқ чақа
3.05 из 5, отдано 10 голосов
Инсон руҳан таназзулга юз тутмаслиги, ўзининг яширин шахсиятию асл «мен»ини йўқотиб қўймаслиги учун кескин бурилиш ясашга куч топиши ва қатъий қарор қабул қилишига ҳеч нарса, ҳатто вақт ҳам тўсқинлик қилмаслиги лозим. Ҳа, ҳеч қачон «энди кеч» тамойилига алданиб қолманг. Сизни ҳаракатсизлантириб қўйган қобиқлар, зерикарли қонун-қоидалар, омма учун одатий бўлиб қолган қолиплардан халос бўлинг. Энг муҳими, ўзлигингизга қарши яшаманг. Асар нима ҳақида эканлигини пайқагандирсиз?! Романнинг бош қаҳрамони қирқ ёшли Чарлз Стрикленд асли савдо олами кишиси бўлса-да, ўзида санъатга нисбатан илоҳий куч мужассам эканлигини аввалбошдан ҳис этарди. Бу йўлда у ҳатто оиласини ташлаб, Парижга бош олиб кетади. Стрикленд, том маънода илоҳий қобилият соҳиби эди, лекин санъат ундан яхшигина бадал ҳам талаб қилади. Унинг ўз аёли ва фарзандларини ёлғизлатиб кетиши ҳамда оғир дамда кўмакдош бўлган қадрдони Дирк Струве яхшиликларига акс таъсир кўрсатиши, айни пайтда Бланш Струве муҳаббатига нисбатан адолатсизлиги, унинг ҳаётига зомин бўлиши рассом қисматининг нақадар мураккаб эканини кўрсатади. Стрикленд инстинктларга бўйсунмайди, у учун ижтимоий талаблар мутлақо аҳамиятсиз. Асар давомида қахрамон ҳеч вақосиз – сариқ чақасиз тасвирланса-да, аммо ҳаётининг сўнгида инсониятга дахлдор, мукаммал санъат асари яратиб кетади.
-
Категория: классическая проза
-
Правообладатель: Yangi asr avlodi
-
Возрастное ограничение: 0+
-
ISBN: 978-9943-20-893-3
-
Легальная стоимость: 302.57 руб.
Читать книгу «Ой ва сариқ чақа» онлайн: