Бовари хоним
4.7 из 5, отдано 7 голосов
Густав Флобернинг энг катта романи – Бовари хоним. француз адабиётининг энг машҳур асарларидан биридир. Бош қаҳрамон – Эмма Боварининг ҳаёти, турмуш тарзи, орзу-истаклари ва ниҳоят фожиаси ҳақида ҳикоя қиладиган ушбу роман аслида нафақат ўша давр, балки ҳою ҳавасга берилган аёлнинг ҳамма замон ва бар маконлардаги фожиасидир. Эмма номуносиб турмуш ёки тақдирнинг нолойиқ жуфти сабаб ўз ҳаётини ўзгартириш ва ўзича гўзал ҳаёт қуриш сари интилади. Бой ва келишган хуштор аёлга қанчалик бахт бера олади ёки қадрли ва севикли бўлиш учун эр қандай фазилат ва имкониятларга эга бўлиши лозим? Тақдир йўриғига рози бўлмаган инсон ўз ҳаётини қанчалик ўзгартира олади? Ёки тақдир инсонга қанчалик боғлиқ? Бовари хоним тимсолида енгил ҳаёт ва қийинчиликсиз фароғатдан баҳраманд бўлиш истаги инсонни охир-оқибат фожиага, ҳатто бутун оиласининг таназзулига сабаб бўлиши ёрқин тасвирларда ифодаланади.
-
Категория: классическая проза
-
Правообладатель: Yangi asr avlodi
-
Возрастное ограничение: 0+
-
ISBN: 978-9943-27-614-7
-
Легальная стоимость: 302.57 руб.
Читать книгу «Бовари хоним» онлайн: