Роман
4.95 из 5, отдано 14 голосов
Роман жанри ўзининг салмоқдорлиги билан китобхонни ўз гача мутолаага чорлайди. Муаллифнинг олам ва одам ҳақидаги залварли қарашлари, ўй-мушоҳадалари у яратган образлар орқа ли ўқувчига «юқади». Илк бор бундан йигирма йил муқаддам чоп этилган «Бозор» романида Хуршид Дўстмуҳаммад инсон феъл-атворини, орзу ҳавасларию қисматини кенг маънодаги бозор майдонида кўр сатишга, тасвирлашга ҳаракат қилган. Асар адабий жамоатчи лик ва китобхонлар орасида қизғин баҳс-мунозаралар уйғотди. «Донишманд Сизиф»да муаллиф воқеалар тизимини олис ва кўҳна юнон халқ афсонасидан танлаган, унга ўзбекона тафаккур либоси билан кўрк бағишлаган. «Ўйин» романи эса бамисоли тандирдан узилди-ю, ушбу жилддан ўрин олди. Унда воқеалар ўқувчини ўтган асрнинг 60-йилларидаги беғубор ва шўх-шан болалик кезларига етаклайди. Қувноқ ва адоқсиз ўйинлар қано тида катта ҳаётга кириб келаётган болаликнинг қайтмас ва су рурли онларига ошно этади. Ҳар учала роман ҳаётга, инсон кечмишлари – шодлигу армон ларига кутилмаган нигоҳ ила қарашга ундайди. Тасаввур ола мингизни янгилайди.
-
Категория: классическая проза
-
Правообладатель: Yangi asr avlodi
-
Год написания: 2023
-
Возрастное ограничение: 0+
-
ISBN: 978-9943-20-793-6
-
Легальная стоимость: 298.47 руб.
Читать книгу «Роман» онлайн: