Narzulla Qori Hotamiy mutaxassisligi bo'yicha o'qituvchi. U o'smirlik chog'laridanoq kitob shaydosi – kitobxonlik joni dili. Ushbu doston Narzulla Qori Hotamiyning adabiyotga, asosan she'riyatga bo'lgan mehru oqibatining asl mevasidir....
Нигора Муҳамедованинг асли касби шифокор. Оилали. Беш фарзанднинг онаси. Болаликдан косметология соҳасига қизиқиши кучли бўлган. Шунинг учун ҳам чорак асрдан буён аёллар гўзаллигини асраш йўлида тинмай изланмоқда. Изланишлари натижасида...
Ushbu to'plamdagi she'rlar beg'uborligi, mushohadaga boyligi, soddaligi bilan o'ziga xos. Endigina she'riyat olamiga kirib kelayotgan Nilufarning mashqlari kitobxonlarga manzur bo'ladi, degan umiddamiz.
O'zlikni anglash, elu yurtning ozod va obodligi, shukronalik hissi so'xlik ijodkor Shodiboy Maxmudjonovni ilxomlantiradi. Uning mashqlari bedorlikka, mehru-muhabbatga undaydi. Bedorlik va mehru muhabbat bor joyda esa yuraklar birlashadi.
Достончилик азал-азалдан халқимиз учун севимли ва қадрли бўлиб келган. Шунинг учун ҳам ижодкорларимизнинг гўзал ва ажойиб достонларни ёзишлари ҳозиргача давом этиб келмоқда. Умид билан шуни айта оламизки, ушбу достон ҳам адабиёт мухлисларининг...
"Bugungi o'zbek she'riyatining iste'dodli shoirlaridan Abdulhay Nosirning qo'lingizdagi navbatdagi kitobi – «Bog'ning to'rt surati», «O'zim yaxshi ko'rganim» kitoblarining mantiqiy davomi bo'lib, u ijodkorning eng sara lirik- publisistik,...
Muhabbat – bu ezgulik, muhabbat bu go'zallikka shaydolik, muhabbat bu jaholatni yondiruvchi quyosh. Nurali Jalil ushbu to'plamidagi har bir she'riga shu ko'hna va yangi tuyg'uni kiritishga harakat qiladi, bu tuyg'uga insonlar qalbi doimo...
Тақдим этилаётган ушбу мўъжазгина мажмуада шоирнинг Ватанни мадҳ этиб ёзган шеърлари жамланган. Диққатга сазовор томони, кириб келаётган ҳар бир йилга янги ном бериш анъанаси Нуриддин Аминжон шеърларида ўзига хос бадиий ифодаларда акс эттирилган.
Nurmat Otabekning bu she'rlar to'plamida turli mavzular qalamga olinib, ular xolisona tasvirlab berilgan. Shoir nima haqida yozmasin mavzuga o'z tamoilidan kelib chiqqan holda yondashib, jo'shqin satrlar orqali his-tuyg'ularini bayon etadi.
Шеър шундай ҳодисаки, ундаги ҳар бир Сўзнинг ортида бутун бошли дунёлар яширин бўлади. Ўзи билан тугаган сўз – шеърники эмас. Шеърни ҳис этмоқ, англамоқ учун Сўз чуқурликларига тушмоқ лозим бўлади. Бу шундай чуқурликки, унга тушганингиз сайин...
Шеър – қалбнинг ва инсоннинг ҳолатини, ҳис-туйғуларини акс этдирувчи вазн, қофия ва туроқ қоидаларига амал этилган ҳолда, марварид доналаридек тизилган оҳангдор сатрлардир. Шунингдек, у – қисқа, кутилмаган, аммо мантиқий фикр билан...
Ушбу кичик ҳажмдаги рисолада муаллиф археологик ёдгорликларга ниҳоятда бой бўлган Шаҳрисабз туманидаги айрим ёдгорликлар, хусусан, Эшонқишлоқ ва унинг атрофидаги манзилгоҳларда шахсан ўзи олиб борган археологик тадқиқотлар натижаларини қисқача...
She'r – shoir qalbining ko'z yoshlari. Bu ko'z yoshlar quvonch yoki ayriliq sabab to'kilishi mumkin. Yor vafosi, vasl istagi, muhabbat hijroni, azobli ayriliq – bularning bari har qanday ko'ngilni hayajonga, iztirobga soladi. Axir...
She'r – ko'ngil in'omi. Ayniqsa inson ma'lum bir yoshga etganda uning butun umri davomida ko'rgan-bilgan voqealari, hayotdan olgan taassurotlari ko'nglida, qalbida, butun vujudida umumlashib, tahlillashib, ibratomuz hikmatlarga aylanishi...
Мумтоз адабиётимизнинг сара жанрлари бўлмиш ғазал ва рубоий бадиият малоҳати билан асрлар оша дилларни ром этиб келади. Фузулий «Ғазалдур сафо бахшу аҳли назар, ғазалдур гули гулистони ҳунар», деб бежиз айтмаган. Мазкур девонда ҳам муаллифнинг...
Ушбу китобга Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Пўлат Мўмин ўз умрининг охирги йилларида битган маснавийлари, қасидалари, ғазаллари ва шеърларининг бир қисми киритилди. Уларда фалсафий ва теран фикрлар ярқ этган. Бу назмий қаторларни шошилмай, диққат...
Ушбу китобга мамлакатимизда таваллудининг 100 йиллиги нишонланаётган Раъно Узоқованинг шеьрий ва насрий асарлари жамланган. Уларда шоиранинг бахт ва бахтсизлик, шодлик ва уқубат, ҳаёт ва ўлим ҳақидаги қарашлари бадиий умумлаштирилган. Шоиранинг...
Ushbu kitobda beg'ubor bolalik olamining turli manzaralari va o'ziga hos falsafalari aks etgan. Mohir qalamkash olamni va borliq tabiatni sinchkovlik bilan kuzatib, o'z fikr-xulosalarini yorqin tasvirlar va badiiy shakllarda ifoda etishga intilgan.
Hukmingizga havola etilayotgan ushbu to'plamda yosh shoira Sadoqat Ro'ziyevaning Vatan, ona, tabiat hamda muhabbatni madh etgan she'rlari jamlangan. Uning jo'shqin satrlari sizni ham befarq qoldirmaydi, degan umiddamiz.
Садриддин Салим Бухорий 1946 йил Бухоро шаҳрида зиёли оиласида туғилган. У 1972 йилда ҳозирги Бухоро Давлат университетининг чет тиллар факультетини тамомлаб, узоқ йиллар ушбу даргоҳда ёшларга сабоқ берган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси...
Tibbiyotimiz rivojiga salmoqli hissa qo'shib kelayotgan zabardast olim, O'zbekiston Respublikasi Fan arbobi, qator Halqaro Akademiyalar akademigi, tibbiyot fanlari doktori, professor Sayfiddin Tursunov – Poytug'iy nafaqat jonkuyar...
ЎзбекистонРеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида «Уруш йилларида халқимиз кўрсатган ҳақиқий жасорат ва матонатни кино, театр санъати, бадиий-публицистик...
Бу тўпламда одам ва олам, меҳр ва муҳаббат, садоқат ва диёнат каби мавзуларда равон шеърлар жампанган. Муалпиф ҳаётга чексиз меҳр билан, ҳайрат билан боқар экан, самимий ҳис-туйғуларини қуйма сатрларда ифода этади. Бу назм намунапари ўқувчи...
Сафар Оллоёр шеърларида образлилик, бадиий Мушоҳада жуда гўзал, теран. Унинг воқеликка ўз қараши бор. Оҳанглари ранг-баранг, тажрибалар билан халқчиллик мужассамлашиб кетган. Ушбу шеърлар сизнинг ҳам, юрагингиздан маскан топишига умидвормиз,...
Shoir Sa'dulla Hakimning "Bola Botir" dostonini o'qiy turib, men shundoq xayollarga bordim. Darhaqiqat, Bedil hazratlari aytganidek, asl she'riyat o'ziga xos bir olamdir, u uchinchi dunyodir. Shoirimiz ajib bir hikoyat bitibdi…
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг ушбу китобига унинг бадиий-публицистик мақолалари, бадиа ва суҳбатлари киритилди. Китобнинг «Офтобтахтим менинг, ойтахтим менинг» номли фасли шоирнинг она диёримиз истиқлолининг илк давридан ҳозирга...