Педагог, шоир, журналист Бекназар Тошбоевнинг янги «Қалб гавҳари» тўпламидаги шеърлар ҳарорат билан ёзилган. Шоирнинг қалб гавҳари – меҳр-муҳаббати ўз она юртига, самимий инсонлар бағрига нур бўлиб сингиб кетди. Бу ҳис-туйғу ўзига хос оҳангда...
Ижодкор Ғулом Жўра ўз ички руҳий товланишларини шеърий усулда ифода этишининг илдизи халқ оғзаки ижоди ва мозийнинг минг йиллик мумтоз шеъриятига бориб тақалади. Мазкур «Гул уфори» тўпламидан ўрин олган шеърларда Ватан, халқ ва муҳаббат...
Mazkur kitob muallifining ko'ngil tubidagi izhorlari, dil tug'yonlari jamlanmasining shå'riy shaklidir. O'qiganingiz sari fikrlarining tåranligiga, samimiyligiga guvoh bo'lasiz. Yurakdan boshlangan bu jilg'alar, albatta, ertangi...
Бу дунёда мавжуд ҳар бир нарса ўзига хос мўъжизадир. Инсон ана шу мўъжизалар ичида буюк мўъжиза саналади. Лекин мен унданда буюкроқ мўъжизани биламан, бу — Инсон қалбидир.
Бу дунё – маҳобатли курашлар дунёсидир. Азал-азалдан тун ва кун, эзгулик ва ёвузлик, нур ва зулматнинг муттасил жанг қилиб келиши ва бу жанг доимий давом этиши қадимий муқаддас битикларда ҳам уқтирилган. Бу курашнинг ғоят авжга чиққан онлари,...
Шеър — руҳият тадқиқи, туйғулар тасвири. Унда озод ва покиза кўнгилнинг гоҳ майин, гоҳ нолакор, гоҳ ўтли, гоҳ мунгли манзараларини кўришингиз мумкин. Ушбу манзумада ана шу туйғулар мусаввири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла...
Abdurashid SOLI texnika fanlari doktori, professor-olim, ma'rifatchi, tashkilotchi, arxeolog yoki tarixchigina emas, balki, go'zal she'rlar va ajoyib hikoyalar yaratayotgan ham shoir, ham yozuvchidir. Shoir she'rlar mashq qilishni o'smirlik...
Абдуҳамид Парда танланган асарлари иккинчи жилдидан шеърий бағишловлар ва номалар ўрин олди. Бинобарин, шеъриятнинг қатор жанрларида қалами ўткир ва равон шоир – давлат ва сиёсат арбоблари, маданият ва санъат намояндалари ҳақидаги...
Абдуҳамид Парда Танланган асарларининг олтинчи жилдида олмон файласуфи Фридрих Нитшенинг «Зардушт нидоси» достонининг шеърий таржимаси жой олган.Ф. Нитше мазкур асарини насрий достон, деб атаган. Бинобарин, А. Парда ҳам шарқона достончилик...
Таниқли шоир Абдуҳамид Парда Танланган асарлари учинчи жилдидан асосан жаҳон шеъриятидан қилган таржималари жой олган. Шунингдек, мазкур тўпламдан машҳур адибларнинг эссе, мақола ва хатлари ҳамда улар билан адабий суҳбатлар таржималари ҳам ўрин олган.
Али Оқбош замондош турк шеъриятининг забардаст вакилларидан биридир. Унинг шеърларида ўз халқининг, ватанининг ҳаёти ва руҳи теран, дардли, туйғули мисраларда самимий акс эттирилган. Шоир ижодида қардош туркий халқлар мавзуси ҳам алоҳида ўрин...
E'tiboringizga turk bolalar she'riyatining atoqli namoyandasi Ali Oqbosh qalamiga mansub she'rlar to'plamini havola qilyapmiz. «Qush sufrasi» deb nomlangan to'plamda bolalarning quvonchlari, o'y-xayollari, orzulari, atrof-olam haqidagi o'ziga...
Буюк шоирнинг энг қадимий қўлёзмалари жаҳонга тарқалиб кетган. Уларни топиш, ўрганиш, қиёслашдек мураккаб ва шарафли иш давомида топилган янги асарлар беҳудуд уммондан олиб чиқилган гавҳардек ноёб, эътиборга моликдир.
Qo'lingizdagi kitobda mutafakkir shoir Alisher Navoiyning «Xazoyin ul-maoniy» kitobidagi «G'aroyib us-sig'ar» devonidan o'rin olgan dastlabki 100 g'azalning nasriy bayoni o'rin olgan. Garchi bu xil ifoda usuli bilan shoir qalamiga mansub badiiy...
Ўзбек арузининг шаклланиши ва таракқиёти бевосита даҳо ижодкор Алишер Навоий номи билан боғлиқдир. Унинг бу соҳадаги беқиёс хизматлари адабиётшунослигимизда ҳалигача етарли даражада баҳоланган эмас. Қўлингиздаги китоб буюк бобокалонимизнинг аруз...
Istiqlol sog'inchi, olam va odamni mukammal ko'rmoq istagi, ichki tug'yon, betakror ohangdorlik iste'dodli shoir Asqar Qosimov (Alloh rahmatiga olgan bo'lsin) she'riyatiga alohida shukuh, joziba baxsh etadi. Shoirning turli yillarda chop etilgan...
Аслон Оғашернинг ушбу ґпўпламини ўқир экансиз, катта ҳаётий тажриба, билим ва юксак истеъдодга эга бўлган шахс кўз ўнгингизда гавдаланади. Чиндан ҳам Аслон оға мумтоз адабиётимизнинг ғазал жанри бўлмиш ғазалга янги мазмун бериб, ажойиб бадиий...
Muhabbat – she'riyatdagi umrboqiy va muqaddas mavzu. Dunyodagi shoir borki, muhabbat bog'idan eng sara gullarni terish va ularni guldasta qilib yoriga taqdim etish ishqi bilan yashaydi. Mazkur to'plamga shoirning eng sara gullari-she'rlari...
Dunyoda buyuk shoirlar ko'p, she'rlar ko'p. Lekin har bir shoirning o'z mavzusi, o'z yo'li bor, har bir she'rning o'z ohanrabosi bo'ladi. O'ylaymizki, mazkur kitobga jamlangan shoirning yangi she'rlari sizday talabchan kitobxonlarning mehrini...
Аюбхон Муҳаммадийнинг битикларида гўзал ахлоқли инсон қал-би акс этиб туради. Ифода бадиий жиҳатдан анча содда, бўёқлару ташбеҳларга бой бўлмаса-да, сўзга айланмиш туйғулар, ўйлар сами-мий. Ана шу самимийлиги билан ўқувчилар кўнглига...
She'riyat ko'ngil mulki. Shu bois muboraklik yosh ijodkor Baraka Boqiyning bitiklari yurakning tub-tubidan qaynab chiqadi. O'z go'zalligi, o'z nafosati bilan o'quvchini o'ziga mahliyo qiladi. She'riyatga oshufta dillarni o'ziga chorlaydi. Mazkur...
Қалбини жунбишга келтирган, ҳайрату оғриқларига сабаб бўлган туйғуларни қоғозга тушира олиш ҳам бир бахт.Баҳодир Абдувалиевнинг бахти ҳам шунда. У Ватанга, табиатга, ёрга меҳру муҳаббатини ифода этиш билангина чекланиб қолмай, ўзгаларни ҳам...
Шоир кўнгил кишиси. Шундай экан, у бошқалар кўнглида кечаётган дардни ҳис қила олиши керак. Шеърда изтироб, ҳарорат, туғён бўлмаса, хоҳ у муҳаббат ҳақида бўлсин, хоҳ у дардчил бўлсин, қуруқ сўздан иборат бўлиб қолади. Бахтиёр Мирзо шеърларини...
Pedagog, shoir va jurnalist Beknazar Toshboevning yangi «Baxt beshigi» to'plamidagi she'rlar sizning qalbingizga oftob nurlarini singdiradi, qaynab turgan Yangiobod buloqlari kabi chanqog'ingizni qondiradi. Shoirning Vatan, ona, odamiylik,...