«Сургун»даги саргузаштлар

Комил Ойдинович Синдаров. «Сургун»даги саргузаштлар
Комил Ойдинович Синдаров. «Сургун»даги саргузаштлар
4.3 из 5, отдано 22 голосов
Комил Синдаровнинг «Ўзбек детективи» сериясидаги китоблари бугун ўз ўқувчисига эга туркум асарлар сирасига кириб улгурди. Ёзувчининг соҳа вакили эканлиги аксарият китобхонларга а?н, билмаганлар эса асар мутолаасидаёқ муаллифнинг соҳани яхши билишини англайди. Бу жиҳатни таъкидлашимизнинг сабаби айнан шу нуқта муаллиф асарларининг муваффақият гаровидир. Ёзувчи қаламга олган жиноят тури давр учун аҳамиятсиз мавзу эмас, иккинчидан, ижтимоий воқелик қайта такрорланмаслиги учун моҳиятни ошкор қилиш ва уни бор асрори билан кўрсатиш, сўзсиз, қўл силтаб қўядиган мавзу эмас. Навбатдаги – мазкур ўнинчи китобда ҳам муаллиф аввалги қаҳрамонлар иштирокини таъминлаган. Фарқи – жиноят турининг бошқалиги, ракурс ўзгарганлиги, ёзувчининг хулосаси. Иш жараёнлари сабаб терговчи «сургун»га учрайди. Аммо малакали ходим иш ҳам, жой ҳам танламайди. «Сургун»да рўбарў бўлган мураккабликларга ўз салоҳиятию синчковлиги билан ечим топади. «фош этилмайдиган жиноят бўлмайди, чунки жиноятчи ҳар қанча устомон бўлса-да, албатта, битта хато қилади ва из қолдиради» – терговчи Раҳмоновнинг касбий шиори қанчалик ҳақ ва ҳаётий эканлигини мутолаа якунида билиб оласиз.

Читать книгу ««Сургун»даги саргузаштлар» онлайн:

Комментарии ():

Вам также может понравиться:

Оставайтесь на связи

Будьте в курсе новостей о выходящих книгах, подпишитесь на нашу еженедельную рассылку:
© 2011-2024. Your Lib. All Rights Reserved.