Чўққидан оққан кўз ёшлар...
4.75 из 5, отдано 19 голосов
Қўлингиздаги мазкур китобда орамиздаги одамлар – баъзи нотайин қисмат эгаларининг армон ва алам билан йўғрилган кечмишлари қаламга олинган. Зеро, бундай надоматли тақдир кишиларининг пушаймонларидан тегишли хулоса чиқариш хайрлидир. Уларнинг хатоларидан кераклича ибрат топиш, ундайларнинг зулм ва залолат ботқоғига тушиб қолмасликнинг ҳадисини олишга ўргатиш асарнинг туб моҳиятига, мағзига сингдирилган. Чунки, ёмонлик ва ёвузлик билан инсон боласи ҳеч қачон чинакам бахтга эриша олмаган, аксинча, эзгулик ва яхшилик йўли абадийдир!Детектив қиссада тасвирланган воқеалар сиз билан бизнинг ён-атрофимизда бўлиб ўтган, шунинг учун китобда учрайдиган қаҳрамонлар тимсолида ўзимизни, ўзимизни бўлмаса, атрофимиздаги инсонларни кўрамиз. Яхшисидан ибрат олиш, ёмонининг афсус-надоматидан хулоса чиқариш ихтиёри эса ўзимизда. Бу ўринда ёзувчи ўз ихтиёридаги жамики далил ва ҳужжатларни маржондек бир ипга тиза олганки, натижада кўпчилигимизда учрайдиган лоқайдлик ва тепса-тебранмаслик иллатларининг хунук оқибатлари бир олимнинг бошидан ўтказган оғир синовлари орқали дадил, рўй-рост очиб ташланган. Ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар – прокуратура ҳамда миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг ўта хатарли вазиятлардаги жасоратлари бор бўйича кўрсатилган.
Читать книгу «Чўққидан оққан кўз ёшлар...» онлайн: