Тупроққа таъзим

Шарифхожи Илхомов. Тупроққа таъзим
Шарифхожи Илхомов. Тупроққа таъзим
3.8 из 5, отдано 19 голосов
Ушбу китоб Ўзбекистон Фанлар Академияси Археология институтида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган олим, ёдгорликларни кимёвий усуллар билан таъмирлаш ва консервациялаш соҳасининг асосчиларидан бири, кимё фанлари номзоди Шарифжон Илҳомовнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланади. Муаллиф болалик йиллари, оила аъзолари тўғрисида, иш фаолияти давомида очилган бебаҳо археологик ёдгорликлар, нодир топилмалар ва уларни сақлаб қолиш борасида ўтказилган илмий тажрибалар ҳақида ҳикоя қилади.Ватанимиз тарихи билан қизиқувчи барча мутахассислар, хусусан, археологлар, тарихчилар ва кимёгар-таъмиршунослар қимматбаҳо тарихий аҳамиятга эга топилмаларни консервациялаш соҳасида кўплаб янгиликлар яратиб, ўзига хос из қолдирган амалиётчи олимнинг илмий-услубий ишлари билан танишадилар. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган ушбу асарда муаллиф шахсан иштирок этган археологик экспедициялар, қазишмалар чоғида топилган ва таъмирланган нодир ва бебаҳо осори-атиқаларнинг суратларига ҳам кенг ўрин берилган. Шунингдек, китобдан олим ҳақида унинг устозлари, дўстлари ва шогирдлари томонидан ёзилган эсдаликлар, эътирофлар ҳамда дил изҳорлари ҳам жой олган.

Читать книгу «Тупроққа таъзим» онлайн:

Комментарии ():

Вам также может понравиться:

Оставайтесь на связи

Будьте в курсе новостей о выходящих книгах, подпишитесь на нашу еженедельную рассылку:
© 2011-2024. Your Lib. All Rights Reserved.