Марказий Осиё халқлари тарихига оид маълумотлар
2.85 из 5, отдано 6 голосов
Мазкур асарда милоддан аввалги VII-V асрлар оралиғида битилган «Зуо Чжуан» («Зуо [Чюминг] баёни»), «Эршиси ши» («24 тарих») деб номланган сулолалар тарихи мажмуйидан ўрин олган 8та сулола тарихлари, VIII-XII асрлар оралиғида ёзилган 3та йирик тарихий асарлардаги Марказий Осиё халқлари этник тарихига оид маълумотларнинг айрим қисмлари илк бор аслият асосида ўзбек тилига илмий таржима қилинган ҳолда келтирилган. Шунинг билан бирга таржимага жалб этилган маълумотларда тилга олинадиган этник атамалар юзасидан ўтказилган тадқиқотлар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.Таржималар ва тадқиқотларни амалга оширишда муаллиф Хитой Халқ Республикаси (ХХР)да хитой ва уйғур тилларида нашр этилган тарихий асарлардан ҳамда турли хитой луғатларидан кенг фойдаланган.Асар Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон тарихининг манба асосини бойитишда муҳим илмий аҳамият касб этади. У мутахассислар, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, талабалар ва кенг доирадаги китобхонлар учун фойдалидир.Ушбу китоб 2012-2016 йиллар учун режалаштирилган «ФА-Ф1-Г028: Марказий Осиё этник тарихига оид шарқ тилларидаги қадимий ва ўрта аср манбаларидаги маълумотлар» номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси асосида ёзилган ва нашр этилди.
Читать книгу «Марказий Осиё халқлари тарихига оид маълумотлар» онлайн: