Қуръоннома
3.3 из 5, отдано 15 голосов
Шоир ва таржимон Олимжон Бўриевнинг «Аттоир», «Илтифот», «Замахшарийнома», «Амир Темур», «Ғурурли миллат тимсоли», «Аҳмад Фарғоний», «Жалолиддин жасорати», «Мангулик манзумаси», «Шукрона», «Мерос», «Жаҳонгашта Қодир», «Устознома», «Хотирот манзумаси», «Назмул жавоҳирот», «Қаҳрамонлар қасидаси», «Шоҳнома», «Маснавийи нур» шеърий китоблари ҳамда «Ким зўр?» Сайидо Насафий, «Баққол ва тулки» Низомий, «Чор китоб», Ҳофиз Шерозий ғазаллар «Девон»и, Ҳаким Низомийнинг «Хамса»си (таржимаси учун мутаржимга 2017 йилда Озарбайжон Давлат мукофоти берилган) ва Абдураҳмон Жомийнинг «Ҳафт авранг» достонлари, «Эрону Турон назмул жавоҳири» номли таржима китоблари чоп этилган.Шунингдек, Камол Хўжандийнинг «Девон»и ва Хусрав Деҳлавийнинг «Матла-ул-анвор», «Хусрав ва Ширин», «Мажнун ва Лайли», «Ойинайи Искандарий», «Саккиз биҳишт»дан иборат «Хамса»си достонларини ҳам таржима қилган, «Сарвари олам», «Зикри манзум» номли маънавий ва ирфоний назмий эпопеяларини нашрга тайёрлаган. «Қуръоннома» ўзбек китобхонларига тақдим этилган «Қуръони карим» маънолари таржимаси, форсий ва русий таржималар ҳамда Қуръони карим аслига қиёсан манзум этилган Аллоҳнинг мўъжизасидир.
Читать книгу «Қуръоннома» онлайн: