Ахси – Фарғона шаҳарларининг онаси
4.2 из 5, отдано 15 голосов
Халқимизнинг бой ва бетакрор тарихи ҳақида ҳар қанча асарлар ёзсак арзийди. Аслини олганда гап қанча китоб ёзиш тўғрисида эмас, балки қандай китоб ёзишдадир. Олимлар, зиё аҳли томонидан ёзилган битиклар кишиларнинг маънавий дунёсини бойитиши баробарида бирон бир нарса хусусидаги соф ҳақиқатни англаб етишларига кўмаклашиши даркор. Акс ҳолда ундай китобдан ҳеч кимга наф йўқ. Кўп ҳолатларда муаллифлар ёзган китобларининг адоғи-ю унинг саҳифалари сонига эътибор берадилар. Бизнингча, китоб кўп саҳифали бўлиши шарт эмас. Муҳими, мазмунли ва маъноли бўлиб, ўқувчини толиқтирмаслиги, зериктирмаслиги, беҳуда кўп вақтини эгалламаслиги лозим, зотан, ушбу рисолада юқорида айтганларимизга амал қилишга ҳаракат қилдик.Ахсикент тарихда нафақат Фарғона водийси, балки бутун Туркистон минтақаси халқлари ҳаётида ўзига хос ўрин тутган шаҳарлардан ҳисобланади.Бу макондан ўтмишда кўплаб жаҳонгашта ҳукмдор, олим-у фузалолар етишиб чиққанки, албатта тарихда уларнинг ўз ўринлари бор.
Читать книгу «Ахси – Фарғона шаҳарларининг онаси» онлайн: